Диққат: Ўзбек тилидаги журналистлар мактабига таклиф қиламиз

Журналист ёки блогер бўлишни истаган истеъдод эгалари, ушбу имкониятни қўлдан чиқарманг!

Ўзбекзабон журналист ва блогерларни тайёрлаш, бу соҳада ўзини синаб кўришни истаган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти ҳамда “Равенство-Свобода” жамоатчилик фонди ҳамкорликда, “Оқбура” ахборот-таҳлилий сайти базасида журналистлар мактабини ташкил қилмоқдалар.

Мактабнинг мақсади – асосан Қирғизистон ва Марказий Осиё давлатлари ҳудудида яшаётган истеъдод эгаларини кашф этиб, уларга журналистика дунёсига йўл очиб беришдан иборат.

Мактабда онлайн ва офлайн ўқишлар, турли учрашувлар, ижодий сафарлар уюштириш,  амалий топшириқлар ва бошқа тадбирлар орқали билим бериш кўзда тутилади. Амалий топшириқларни етарли савияда бажарганларга имкон борича қалам ҳаққи ҳам тўланади. Энг илғор талабаларни иш билан таъминлаш режаси ҳам мавжуд.

Мактаб ишида қатнашишни истаганлар қуйидаги ҳавола орқали сўровномани тўлдиришлари лозим. Мактабга ыабул ыилиш муддати чекланмаган. Сўровномалар комиссия томонидан қараб чиқилгач, талабгорларга унинг натижалари маълум қилинади.

Мактабда иштирок этишни истаганларнинг ёши чекланмайди, бироқ 18-35 ёшдаги номзодларга урғу берилади.

Демак, сиз Қирғизистонда ёки Марказий Осиё давлатларидан бирида яшаётган бўлсангиз, ёки бу ҳудуддан ташқарида (масалан, чет мамлакатларда) яшаётган, аммо асли қирғизистонлик бўлсангиз, ушбу танловда иштирок этишингиз мумкин.

Талабгорлар камида ўрта мактабни битирган бўлиши шарт. Айрим юқори синф ўқувчилари, истеъдоди ва савод даражаси юқори бўлса, қабул қилиниши мумкин.

Талабларга жавоб бера олмаган ва танловдан ўтмай қолган талабгорлар билан ташаббус гуруҳи ёзишмалар олиб бормайди, уларнинг эътирозларига батафсил жавоб ёзиш масъулиятига ҳам эга эмас.

Маълумот ва ижод оламига марҳамат!

Мактаб ва унда иштирок этиш билан боғлиқ саволлар билан [email protected] манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ташкилотчилар. 

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг