Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин, азизлар!
“Оқбура” таҳлилий-маълумот сайти раҳбарияти ва ижодий жамоаси барча ўқувчиларимизни муборак Қурбон ҳайити билан чин дилдан, самимий табриклаймиз.
Яратган ҳар бирингизнинг хонадонингизга файз-барака, кетмас давлат, тинчлик ва тўкинлик, қалбларингизга мустаҳкам иймон, ҳотиржамлик берсин.
Юртларимизнинг осмони ҳамиша мусаффо, элларимизнинг турмуши бақувват, яхшилик ва қувончларга тўла бўлсин!
“Оқбура” сайти жамоаси.