Ўзбекистон Қирғизистонга минг тонна олий навдаги буғдой уруғини беради

Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорлик ҳар томонлама кенгайиб бормоқда.

Буғдойнинг юқори ҳосил берувчи “Аср” ва “Давр” навини етказиб бериш ҳақидаги битим икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги музокаралар натижасида имзоланган. Битимга кўра Ўзбекистон қирғизистонлик деҳқонлар учун 50 тонна суперэлита, 350 тонна элита ва 580 тонна биринчи репродукциядаги уруғлик етказиб беради.

Жойлардаги ҳокимият органлари йиққан маълумот асосида деҳқонларнинг уруғликка бўлган эҳтиёжлари ҳисоблаб чиқилди ва уруғлик сотиб олишни истаганларга уни тенг тақсимлаш устида иш олиб борилмоқда.

Уруғлик деҳқонлар билан махсус имзоланган кредит шартномалар асосида тарқатилиб, унинг ҳақи келаси йилнинг сентябрида тўлаб берилади. Қарзнинг устама нархи бўлгани 2 фоизни ташкил қилади, қарзни вақтида тўлаб беролмаган хўжаликларга олинган қарзнинг 4 фоизи миқдорида жарима солиниши қаралган.

Сўнгги пайтда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар тобора кенгайиб бормоқда. Жумладан бугун Бишкекда Қирғизистон ва Ўзбекистон ишбилармон аёллари бизнес анжумани ўтмоқда. Унда иштирок этиш учун Бишкекка Ўзбекистон Олий Кенгаши Сенати раиси Танзила Норбоева ташриф буюрди. Меҳмон билан бир нечта олий даражадаги учрашувлар ҳам режалаштирилган.

Қирғизистон миллий статистика қўмитаси берган маълумотга кўра сўнгги 4-5 йил ичида Қирғизистоннинг Ўзбекистонга товар экспорт қилиши 125 миллион доллардан 152 миллион долларга ўсган. Ўзбекистон эса Қирғизистонга 67 миллионлик товар сотган бўлса, энди бу кўрсаткич 200-300 миллион долларга етган. Икки давлат ўртасидаги савдо айланиши 2016 йилда 192 миллион долларни тузган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 341 миллион долларни такши қилган.

Бундан ташқари ҳукуматлараро битимга асосан Ўзбек-Қирғиз ривожланиш фонди тузилиб, унга Ўзбекистон 50 миллион доллар маблағ киритиши қаралган. Кейинроқ Ўзбекистон фондни молиялаштириш кўламини 200 миллион долларга етказиш ниятида. Фонд Қирғизистонда очилажак катта ва кичик корхоналарни қўллашга қаратилган, улар орасида қўшма корхоналар ҳам бўлади.

Бобур Мирзоев, Оқбура, Бишкек

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг