Россияда яшаш ва ишлашни истаганлар энди янги тартибда имтиҳон топширадилар

Жорий йилнинг 1 августидан тортиб Россияга келаётган мигрантлар топшириши лозим бўлган имтиҳонлар бўйича янги қоидалар кучига кирди.

Россия Таълим ва фан соҳасини назорат қилиш федерал хизмати тарқатган маълумотга кўра, энди Россияга келишдан кўзланган мақсадга қараб, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар имтиҳонларни уч хил даража, ёки тоифада топшириши керак бўлади. Улар бири-биридан саволларнинг мураккаблиги даражаси билан фарқланади.

I. Биринчи даражадаги имтиҳонлар ишлашга рухсат ёки патент олиш учун топширилади.

  1. Бунда рус тилидан имтиҳон топширувчи:
  • ижтимоий-маиший мавзуда, айрим ҳолларда касб ва ижтимоий-маданий соҳаларда (ишга қабул қилиш, полицияга мурожаат қилиш, поликлиникага бориш каби) мулоқот қила билиши керак;
  • суҳбатдошидан ёки аудио ёзувдан эшитган маълумотни тушуниши, унинг мавзусини аниқлай билиши зарур.
  • касб ва ижтимоий-маданий соҳаларга (ишга қабул қилиш, полицияга мурожаат қилиш, поликлиникага ташриф буюриш каби) оид матнларни ўқиб, ундаги асосий маълумотни, мавзуни тушуниши лозим;
  • анкета, бланклар ва бошқа ҳужжатларни тўлдира билиши, берилган намуна асосида ариза (ишга олиш ҳақида) ёза билиши керак.
  1. Имтиҳон топширувчи Россия тарихига доир билиши керак маълумотлар:
  • Россия тарихидаги энг муҳим факт ва воқеалар;
  • Россия пойтахти ва бошқа йирик шаҳарлари номи;
  • Россиянинг асосий давлат байрамлари.
  1. Россия Федерацияси қонунчилиги бўйича имтиҳон топширувчи билиши керак:
  • чет эл фуқароларининг Россиядаги асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари;
  • шахснинг Россияда юриш ва миграцион рўйхатга туриш муддатлари;
  • миграцияга оид қонун бузишлар (вақтинчалик туриш муддатларини сақламаслик, патентсиз ёки ишлашга рухсатсиз фаолият юритиш, миграцион рўйхатга қўйишда нототўғри маълумотларни бериш) ва улар учун қаралган маъмурий жавобгарлик;
  • миграция қоидаларига риоя қилмасликнинг оқибатлари (депортация, огоҳлантириш, жарима тўлаш, Россияга киришга рухсат бермаслик) ҳақида.

II. Иккинчи даража – вақтинча яшаб туриш учун рухсат олишга:

  1. Рус тилидан имтиҳон топширувчи билиши керак:
  • сўз ва иборалар, жумлалар ёрдамида ижтимоий-маиший, расмий, касб ва ижтимоий-маданий соҳаларда ўз хоҳиш ва истакларини баён қилиш;
  • мулоқотга киришиш, ўзига эътиборни тортиш, бировга мурожаат қилиш, ўзини ёки бошқани таништириш, миннатдорчилик билдириш, кечирим сўраш, табриклаш, саломлашиш, хайрлашиш ва суҳбатни якунлаш;
  • савол бериш, бирор факт ёки вазият ҳақида хабар бериш, бирор шахс ёки буюмнинг йўқолгани ҳақида, буюмларнинг сони, сифати ва кимга тегишли эканини, бирор ҳаракатнинг вақти, жойи, сабаби ва мақсади ҳақида айта билиши ва ҳоказо кабилар.

III. Учинчи даража – Россияда яшаш учун фуқаролик картасини олиш учун (вид на жительство) топширилади.

Имтиҳон топширишнинг барча даражалари бўйича талабларнинг тўла матни билан рус тилида танишиш учун шу ерга босинг.

Янги низомга кўра рус тили бўйича имтиҳон оғзаки ва ёзма равишда ўтказилади (ишлашга рухсат ёки патент олишни кўзлаган фуқаролар бундан мустасно). Россия тарихи ва мамлакат қонунчилиги бўйича имтиҳон тест кўринишида, ёзма равишда, жумладан компьютер ва оралиқ масофадаги технологияларни қўлланган ҳолда топширилади.

Оқбура, Бишкек

Расм интернетдан олинди.

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг