“Иккичилар”: Бугунги кунда шуниси яхшими, ёки “аълочилар” сафида бўлишми?
Тўрт мингдан ортиқ меҳнат муҳожири тил билмаслиги сабаб Россия фуқаролигини олишолмади.
Россия Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 2024-йилнинг биринчи ярмида 4 мингдан ортиқ муҳожир рус тилини билмаслиги сабабли Россия фуқаролигини олишолмади. Жорий йилнинг январидан бошлаб рус тили бўйича имтиҳонни Россия фуқаролигини олмоқчи ёки бу ерда вақтинча яшамоқчи бўлганлар топшириши шарт.
Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк 2024-йилнинг 1 январидан бошлаб хорижда яшовчи ватандошлар Россияга ихтиёрий кўчишига кўмаклашиш бўйича давлат дастурида иштирок этиш учун рус тилини яхши билишлари керак.
Имтиҳон топшира олмаганларнинг қайси давлатлар фуқаролари экани айтилмаган. Лекин тажриба кўрсатиб турганидек, рус паспортига эга бўлишни истаганлар орасида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари асосий кўпчиликни ташкил қилади. Чунки бугун бу давлатлардан юориб, Россияда ишлаб юрганлар бир неча миллионни ташкил қилади. Россия паспорти улар учун кўплаб имтиёзлар ва ҳуқуқларга эга бўлиш демакдир.
Расмий маълумотда айтилишича, рус тили бўйича имтиҳондан ўта олмаган муҳожирлар сони жорий йилнинг беш ой ичида ўн бараварга ошган. Мана шундай вазиятда июн ойида Россияда таълим сифатини назорат қилувчи Рособрнадзор идораси рус тилидан имтиҳон топшириш муассасалари устидан назоратни кучайтирди. Чунки номига имтиҳон топширган бўлиб, бу ҳақда сертификат олганлар сони кўпайган. ИИВ умуман рус тилини билмаган ҳолда бу тилини билиши ҳақида сертификат олган 5,5 минг кишининг ҳужжатларини соҳта деб қабул қилмаган. Ана шундай камчиликларга йўл қўйган муассасалар ёпилиб, уларнинг сони беш бараварга қисқарган.
Янги қоидаларга кўра, 2024-йил 1-майдан бошлаб муҳожирлар учун рус тилидан имтиҳонни Россия фуқаролигини олишни истаган, бу ерда ишламоқчи ёки вақтинча яшамоқчи бўлган муҳожирлар топшириши шарт. Энди имтиҳонни фақат давлат муассасалари ўтказадиган бўлди.
Охирги пайтда Россия фуқаролигини олган чет эллик эркакларнинг Украинадаги урушга жўнатишга уринишлар кучайган. Шунга қарамай, бу мамлакат фуқаролигини олишга қизиққанлар сони камаймаяпти. Айнан урушдан қочиб, рус паспортидан воз кечишга қарор қилганлар ҳам оз эмас. Хуллас, Россия паспортини ола олмаганлар ҳафа бўлиши керакми, қувонишими, бир нарса дейиш қийин.
Оқбура, Бишкек.
Расм интернетдан олинди