Мигрантлар учун фойдали маълумотлар: Юк-200га ёрдам пули, юридик кенгаш ва бошқалар ҳақида

Мусофирликда қурбон бўлган Қирғизистон фуқароларининг жасадларини уйларига етказиш учун ёрдам олиш шартлари енгиллаштирилган.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси сайтига жойлаштирилган маълумотга кўра, жорий йилнинг февралидан тортиб, Россия Федерацияси ҳудудида вафот этган 78 нафар фуқаронинг яқинларига 50 минг сўмдан ($590 атрофида) ёрдам пули тўлаб берилган. Қирғизистон Республикаси президентининг 2021 йил февралида чиқарган фармонига биноан элчихонада бу масала бўйича алоҳида комиссия ишлай бошлаган.

Аталган фармонга кўра ёрдам пулини олиш шартлари анча енгиллаштирилган. Биринчидан, киши қаерда вафот этган бўлишидан қатъи назар унинг яқинларига 50 минг сўм тўлаб берилади. Иккинчидан, ёрдам пулини олиш учун бўлгани қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

  • Пул оладиган одамнинг паспорти нусхаси;
  • Марҳум билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат (никоҳ гувоҳномаси – ЗАГС, туғилганлиги ҳақида шаҳодатнома – метрика);
  • Ўлими ҳақидаги шаҳодатноманинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси;
  • Пул ўтказилиши лозим бўлган банк маълумотлари.

Фармон қабул қилингунга қадар ёрдам олиш учун 14 хил ҳужжат талаб қилинарди. Энди ҳужжатларни қараш ва пул ўтказиш 6 иш куни мобайнида амалга оширилади. Авваллари масала ҳал бўлишини 14 кун кутишга тўғри келарди.

Ёрдам пулини олиш ва жасадни ватанига қайтариш бўйича ёрдам олиш учун Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллигига мурожаат қилиш керак:

Манзил: 119017, Москва, Большая Ординка кўчаси, 62. 2-иморат (Погорельский тор кўчаси орқали кирилади).

Телефонлар: +7 (499) 238-33-04, + 7 (499) 230-11-17

Консулликнинг иш вақти:

Душанба – жума кунлари соат 9.00дан 18.00гача.

Ҳужжатлар соат 9.00дан 13.00гача қабул қилинади.

Тайёр бўлган ҳужжатлар соат 16.00дан 18.00гача берилади.

Электрон почта: [email protected]

Бошқа масалалар бўйича алоқа воситалари:

Элчи билан тез боғланиш: +7 (925) 285-50-47

Консул билан тез боғланиш: +7 (925) 115-50-47, +7 (499) 237-48-82

Ишонч телефони: +7 (499) 237-65-65

Бишкекдаги тез боғланиш телефони рақами: +996 (312) 66-06-75

Шунингдек ёрдам пулини олиш учун вафот этган одамнинг қариндошлари Бишкекда Ташқи ишлар вазирлигининг махсус Маълумот-кенгаш марказига ёки Қирғизистоннинг Россиядаги бошқа (киши вафот этган шаҳардаги) дипломатик ва консуллик муассасаларига  мурожаат қилишлари мумкин.

Бундан ташқари Россияда Мигрантлар касаба уюшмаси ҳам ишлай бошлади. Турли масалалар бўйича уюшма юристига мурожаат қилиб, маслаҳатлар олиш мумкин. Бунинг учун уюшма сайтидаги “Қабулга ёзилиш” (“Запись на прием”) бўлимидаги махсус формани тўлдириш лозим бўлади. У ерда фуқаро ўзи учун қулай бўлган кун ва вақтни белгилаб олиши мумкин.

Мигрантлар саволларига жавоб ва маслаҳатларни соат 10.00дан 18.00гача уюшманинг идорасига келиб олишса ҳам бўлади.

Манзил: Москва шаҳри, Крутицкий вал кўчаси, 26. 2-иморат, 101-хона.

Дарвоқе, агар сиз Россия ҳудудида ноқонуний, яъни рухсатсиз юрган бўлсангиз, 2021 йилнинг 30 сентябригача ватанингизга бемалол қайтиб кетишингиз мумкин. Сизга Россияга қайтиб келишга тақиқ қўйилмайди.

Агар Россияда қолиш истагида бўлиб, зарур ҳужжатларни расмийлаштириб олишни истасангиз, унда:

  1. Сиз ва сизни ишга таклиф қилган ташкилот Федератив миграция хизматининг Миграция ишлари бўйича бўлимига мурожаат қилишингиз керак.
  2. Россия ҳудудида қонуний равишда қолиш истагини билдириб, эркин шаклда бошлиқ номига ариза ёзишингиз керак.
  3. Дактилоскопиядан ўтишингиз (бармоқларингиз изини қолдиришингиз) керак.
  4. Жарима тўлаш (фуқаронинг ўзи – 5000 рубль, иш берувчи ташкилот – 2000 рубль).

Шундан сўнг сизга бўлим ходимлари миграция картасини янгилаб беришади. Миграция картаси асосида миграция рўйхатидан ўтгач, меҳнат патенти олиш учун ҳужжатларингизни топширишингиз керак бўлади.

Агар сизга Россияга кириш тақиқланган бўлса, сизни мамлакатдан чиқариб юбориш ёки депортация қилиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, унда яхшиси Россияни ташлаб чиқиб кетинг. Агар сизга Россия ҳудудида қонуний юришни расмийлаштириб олишга асоссиз қаршилик қилишаётган бўлса, унда Федерация сайтидаги махсус форма орқали ариза беринг.

Агар саволларингиз бўлса, қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 8 (963) 9974210; 8 (926) 1307500. Шунигдек сиз Федерацияга электрон почта орқали ҳам мурожаат қилишингиз мумкин: [email protected].

Муҳими, ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Коронавирусга чалиниш эҳтимоллигини кучайтирувчи омиллардан йироқ бўлинг!

Оқбура, Бишкек

Расм интернетдан олинди.

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг