Қонун билан аҳвол ўзгарсайди-2: Эркаклар қонун билан ҳимояланишга муҳтожми?

Қозоғистонда ҳам эркакларни ҳимоя қилишга йўналтирилган қонун қабул қилиш таклиф қилинди.

Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев мамлакатда эркакларнинг мақомини қонунчиликда алоҳида белгилаб қўйиш учун зарурат йўқлиги ҳақида фикрини билдирди.

Сал аввалроқ худди Қирғизистонда бўлганидек, Қозоғистон депутатлари “Оила бошлиғи тўғрисида”ги қонунни қабул қилишни таклиф қилишган эди.

Қирғизистонда илгари сурилган қонун лойиҳаси “Оталар ҳақида қонун” деб аталганди. Қонунга кўра, мамлакатда алоҳида оталар куни белгиланиб, байрам куни сифатида нишонланиш таклиф қилинган. Ҳозирча бу таклиф кун тартибидан олингани йўқ. Қозоғистонда бу ҳақда салбий фикр билдирилди.

“Менимча, эркакларни ҳимоя қилувчи қонунга эҳтиёж йўқ”, – деди Маулен Ашимбаев. – “Умуман олганда, аёлларимизни ҳам эркакларимизни ҳам бирдек ҳимоя қиладиган тегишли қонуний меъёрлар мавжуд”.

Аёллар ва болалар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлашга оид қонун муҳокамаси чоғида депутат Эрмурат Бапи оила бошлиғи тўғрисидаги қонунни қабул қилишни таклиф қилганди. Бапининг эркак фуқароларнинг аҳамиятини оширишни мақсади қилган таклифига бошқа депутатлар ҳам қўшилган. Жумладан, Жулдиз Сулайменова бу лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдирган.

Бундай ташаббусга нима сабаб бўлганини тушуниш қийин. Чунки, Қозоғистон 2023 йилда Жаҳон иқтисодий форумининг гендер тенглиги бўйича ҳисоботида 146 давлат орасида 62-ўринни эгаллаган. Яъни, жамиятда аёлларнинг аҳволи шундоғам унчалик яхши эмас.

Эслатиб ўьамиз, бир неча кун аввал Қирғизистон Жўғўрқу Кенеши депутати Медербек Алиев ҳар йили 15 март кунини Оталар куни сифатида нишонлаш таклифини илгари сурган эди. Бу ҳақдаги қонун парламентнинг расмий сайтида эълон қилиниб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳозирча лойиҳанинг қизғин муҳокамага сабаб бўлганини билдирувчи фикрлар айтилганича йўқ.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг