Анжуманга марҳамат: Туркий адабий тиллар тараққиётига оид муаммо ва ечимлар

Унга профессор-ўқитувчилар, докторант ҳамда тадқиқотчилар илмий маърузалари билан иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон ва Турк давлатлари “Глобаллашув шароитида туркий адабий тилларнинг тараққиёти: муаммолар ва ечимлар” халқаро анжуманига таклиф этадилар. Анжуман жорий йилнинг 11-12 майида ўтказилади. Лекин унга қатнашиш истагида бўлганлар ўз талабномаларини 10-апрелга қадар юборишлари керак.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туркия Жумҳурияти Отатурк маданият, тил ва тарих олий жамияти, Турк тили жамияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Анқара Ҳожи Байрам валий университети ва Тошкент амалий фанлар университети ҳамкорлигида, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан ташкил қилинмоқда.

АНЖУМАННИНГ АСОСИЙ МАВЗУЛАРИ

  1. Ҳозирги туркий адабий тилларнинг ривожланиши: Фонетика, алифбо ва имло муаммолари.
  2. Ҳозирги туркий адабий тилларнинг грамматик қурилиши.
  3. Ҳозирги туркий адабий тилларнинг муштарак луғат таркиби ва терминологияси.
  4. Амалий тилшунослик ва ҳозирги туркий адабий тиллар.
  5. Туркий тиллар шевалари тараққиёти масалалари.

АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ

Анжуманда Ўзбекистондан ва хориждан профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳамда тадқиқотчилар мавзуга оид илмий маърузалари билан иштирок этиши мумкин. Анжуманда иштирок этиш истагида бўлганлар тадқиқотнинг мақсади, методлари, фойдаланилган адабиётлар ва калит сўзлардан иборат бўлган, камида 300 сўздан иборат тезисларини 2024-йил 10-апрелга қадар shakhbozzarmasov1993@маil.ru электрон манзилига юборишлари керак.

Тезислар таҳрир ҳайъати томонидан тадқиқотнинг ўзига хослиги, анжуман мавзулари ва илмий тадқиқот усулларига мувофиқлиги нуқтайи назаридан баҳоланади. Қабул қилинган тезислар 2024-йилнинг 20-апрелида эълон қилинади. Шундан сўнг қабул қилинган тезис эгаларидан тўлиқ матн сўралади. Маърузанинг тўлиқ матни юқорида кўрсатилган электрон манзилга 2024-йил 1-майгача юборилиши керак.

Бир муаллифдан фақат битта тезис олинади. Мазкур қоида ҳаммуаллифликдаги маърузаларга ҳам тегишли. Анжуманнинг тақдимот тили ҳозирги туркий адабий Анжуман материаллари ISBN рақами билан чоп этилади. Тўпламга киритиладиган мақолалар муаллифларига қалам ҳақи тўланмайди.

Анжуман иштирокчилари йўл ва меҳмонхона ҳаражатларини ўз ҳисобидан амалга оширадилар. Тезис ва тўлиқ матнни тайёрлаш билан боғлиқ талаблар ушбу мақола сўнггида келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 10 октябрида Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган «Турк дунёси умумий алифбоси бўйича семинар»да ягона туркий алифбо яратиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) тақдим этилган.

2009 йилнинг октябрида Турк давлатлари кенгаши ташкил этилган. Унинг номи 2021 йилнинг ноябрида Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартирилган. Ҳозирги вақтда унга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

 

***

“Глобаллашув шароитида туркий адабий тилларнинг тараққиёти: муаммолар ва ечимлар” халқаро анжуманида иштирок этиш учун ёзиладиган тезис ва матнни тайёрлаш бўйича талаблар:

  1. Тадқиқотда сарлавҳа қалин катта ҳарфлар билан қатор ўртасига ёзилиши керак.
  2. Тезис матнларида тадқиқотнинг асосий манбалари қайд этилиши лозим.
  3. Маърузанинг тўлиқ матнида резюме (мазмун) сарлавҳадан кейин ҳозирги туркий адабий тиллардан бирида ва инглиз тилида, ўнг ва чап томондан 2 см узоқликда, 10 кегл ҳажмида ва бир қатор (интервал) оралиқда ёзилиши керак. Инглизча резюме (мазмун)да сарлавҳа ҳам кўрсатилиши лозим.
  4. Маъруза МС Wорд файли сифатида тайёрланилиши керак. Мақолада саҳифа тартиби қуйидаги шаклда амалга оширилади:

– матн ўлчами: 11 кегл,

– ҳавола ўлчами: 9 кегл,

– хатбоши оралиғи: 6 нк,

– хатбоши чегараси: 1,25 см,

– матннинг юқори-пастки-чап-ўнг четлари: 3 см,

– қатор оралиғи: бир интервал.

  1. Ҳавола (иқтибос). Маъруза матнида иқтибос келтиришда ҳавола маълумотлари (муаллиф, нашр йили ва иқтибос олинган саҳифа рақами, агар саҳифа рақами бўлмаса, параграф рақами) кўрсатилиши ва адабиётлар рўйхатида маълумотлар тўлиқ кўрсатилиши керак. 40 сўздан кам бўлган иқтибослар матн ичида қўштирноқ билан жойлаштирилиши мумкин. Агар иқтибос гапнинг ўртасида келтирилса, иқтибосдан кейин манба маълумотлари қавс ичида ёзилади ва гап давом эттирилиши керак; гапнинг мазмуни талаб қилмаса, бошқа тиниш белгилари қўлланилмайди.

Агар иқтибосда 40 ва ундан ортиқ сўз ишлатилса, бу иқтибос матнга алоҳида парча сифатида киритилиши ва қўштирноққа олиниши керак. Ҳавола сифатида келтирилган парча алоҳида хатбошидан ёзилиши ва унинг чап томонида хатбоши каби (1,25 см) бўш жой қолдирилади. Ҳавола 1 қатор (интервал) оралиқда ёзилиши ва охирида нуқтадан кейин қавс ичида ҳавола манбаси ҳақидаги маълумотлар берилиши лозим.

Матнда иқтибос келтирилган барча ҳавола манбалар адабиётлар рўйхатидан жой олиши керак. Маърузанинг тўлиқ матнларида ҳаволалар келтириш учун АПА 7 тизими қабул қилинган. Шу сабабли юбориладиган маърузалар қуйида келтирилган манба кўрсаткичи тизимига мос келиши керак:

Китобларни манба сифатида тақдим этиш шакли:

Матн ичида: (Азимов, 1992, 37-б.)

Манбанинг адабиётлар рўйхатидаги ёзилиши қуйидагича бўлади:

Нурмонов А. (2002). Ўзбек тилшунослиги тарихи. Фан.

Мақолаларни манба сифатида тақдим этиш шакли:

Матн ичида: (Азимов, 2023, 44-б.)

Мақолалар номи одатдаги жумла тартибида ёзилади, яъни биринчи сўз катта, бошқа сўзлар (атоқли отлардан ташқари) кичик ҳарфларда бошланади.

Мақоланинг адабиётлар рўйхати қисмидаги ёзилиши қуйидагича бўлади:

Азимов И. (2023). Лотин алифбоси асосида тузилган ўзбек алифболари хусусида. Бухоро давлат университети илмий ахборотлари, 42-48.

Адабиётлар рўйхатида журнал номлари қисқартирилган шаклда қўлланилмайди. Тезисларни манба сифатида тақдим этиш:

Матн ичида: (Бобожонов, 2022, 71-б.)

Тезиснинг адабиётлар рўйхатидаги ёзилиши қуйидагича бўлади:

Бобожонов Ф. (2022). Ўзбек тилида номлаш ва нейминг хизмати / Давлат тили тараққиёти: муаммо ва ечимлар. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

Жадваллар ва расмлар:

Жадвал рақамлари ва изоҳлари жадвалнинг уст қисмида: 1-жадвал: шаклида ўртага олиниб, 10 шрифт билан ёзилиши керак. Жадвал ичидаги матнлар 9 кегл билан қатор ораси (интервал) бир ва хатбоши оралиғи 0 нк ўлчамда ёзилади. Жадвал саҳифанинг ўртасига жойлаштирилади. Расм рақамлари ва изоҳлари расмнинг остида: 1-расм: шаклида 10 кегл билан ёзилиши ва ўртага олиниши керак.

Ушбу талабларга жавоб бермайдиган мақолалар қабул қилинмайди.

***

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг