Азиз мухлисларимизни Янги 2024 йил билан самимий табриклаймиз!

Янги йил хонадонингизга файз-барака, тинчлик-ҳотиржамлик чексиз қувонч олиб келсин!

Ассалому алайкум, азиз мухлислар!

Мана, турли хил воқеа-ҳодисаларга, оламшумул ўзгариш ва янгиликларга бой бўлган яна бир йилимиз тарихга айланяпти. Бу йил ҳаётимизга кўплаган қувончли онларни олиб келиши билан бирга қайғули воқеа-ҳодисалардан ҳам ҳоли бўлмади. Улар ҳақида ёзар эканмиз, биз ҳам Сиз азиз мухлисларимиз билан бирга бир қувонсак, бирда кўзларда ёш билан қайғуга ботдик.

Умуман олганда ўтиб бораётган йил минтақамиз давлатлари учун, айниқса Қирғизистон ва Ўзбекистон учун, бу икки тарихан дўст ва биродар давлатларнинг халқлари учун жуда баракали ва ютуқларга бой бўлди, дейишга асослар етарли. Ўзаро алоқаларда кўплаган ижобий ўзгаришлар кузатилиб, ёрқин келажакка бўлган ишончимиз, умидларимиз янада ортди.

Сиз ҳурматли мухлисларимизни кириб келаётган Янги йил билан самимий табриклаб, Сизларга келаси йилда мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файзу-баракот, тинчлик-ҳотиржамлик ва ҳар бир яхши амалларингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Янги йил ҳар бирингиз учун, ҳаммамиз учун яхшиликлар йили, шоду-хуррамлик йили, буюк ижобий ўзгаришлар йили бўлиб қолишини тилаймиз! Янги йилда янги-янги ютуқлар, зафарларга бой кунларда, сиҳат-саломатликда, хайрли ишлар устида бирга бўлмоқлик насиб этсин!

Борингизга шукр, ҳамиша бор бўлинглар, азиз мухлислар!

“Оқбура”  сайти жамоаси.

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг