Тошкентда Марказий Осиёнинг энг баланд биноларидан бири қуриб битказилди

Ўзбекистондаги биринчи “осмонўпар” бинонинг қурилишига минглаб тонна темир ва бетон сарфланган.

Ўзбекистондаги илк “осмонўпар” турар жой биноси Тошкентдаги Тошкент Сити мажмуаси ёнида қурилиб, унинг баландлиги 267 метрга тенг. Янги бино эллик қаватдан кўпроқ, бўлиб унинг қурилишига 27 минг тонна темир ва 150 минг тонна бетон сарфланган. Қурилиш ишларига мингдан зиёд одам жалб қилиниб, улар туну-кун тинимсиз ишлаганлар.

Қурилиши ниҳоят тамомланган Nest One номли бу иншоот Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар, энг баланд турар жойи биноси бўлди. Бинодада истиқомат қиладиган қарийб 1030 хонадон аъзоларига 29 дона тезюрар лифт хизмат кўрсатади.

Бинони қуриш ишлари 2019 йил августида бошланган.

Уни Ўзбекистоннинг Murad Buildings ва Туркиянинг Özgüven Mimarlık ширкатлари бирга бунёд қилишган ва бу лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг экани маълум қилинган.

Бу бино ўзининг баландлиги бўйича Марказий Осиёдаги турар-жой бинолари ичида иккинчи ўринда туради. Биринчи ўрин Қозоғистон пойтахти Астанада қурилган Абу Даби Плаза мажмуасига тегишли. “Шаҳардаги шаҳар” типида қурилган иншоотда дунёга машҳур Шератон меҳмонхонаси, савдо маркази, турли дўконлар, болалар ўйнайдиган мажмуа, бизнес идоралари ва бошқалар мавжуд.

Беш бинодан ташкил топган бу иншоотнинг энг баланд минорасининг бўйи 311 метрга тенг бўлиб, қурилиши ишларига 10 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлангани айтилади.

Тошкент сейсмик жиҳатдан фаол ҳудуд ҳисоблангани боис бунгача бундай баланд бинолар қурилмаган. Охирги йирик зилзила бу ерда 1966 йилнинг апрелида юз бериб, шаҳар бутунлай вайрон бўлган. Тез орада бу ерда замонавий, гўзал Тошкент пайдо бўлган.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг