Японияда ўтадиган Олимпиадага Қирғизистондан кимлар боради?

Спорт беллашувларига отланган 17 спортчига 25 киши – спорт устозлари ва турли даражадаги амалдорлар ҳамроҳлик қилишади.

Қирғизистонлик спортчилар асосан спортнинг кураш (аёллар, эркин кураш, грек-рим кураши), енгил ва оғир атлетика, қиличбозлик, сузиш каби саккиз турида иштирок этишади. Улар орасида кураш бўйича Айсулуу Тинибекова, Мээрим Жуманазарова, енгил атлетика бўйича Дарья Маслова каби спортчиларнинг ғалабага эришиш эҳтимоллиги юқори.

Спортчиларни 17 нафар спорт устози, врачлар, 4 амалдор ва бир нечта спорт федерацияси вакиллари кузатиб боришади. Охирги кунларда марафончи Юлия Андреева сабабини тушундирмаган ҳолда олимпиадага боришдан бош торган.

Японияда пандемияга билан боғлиқ 2020 йилда ўтмай қолган XXXII Олимпиада ўйинлари шу йилнинг 23 июлида Токиода бошланади. Хавфсизлик чоралари туфайли бу сафар анъанавий спортчилар паради ўтказилмайдиган бўлди. Шунингдек очилиш маросими иштирокчилари сони ҳам имкон қадар қисқартирилган.

Олимпиаданинг очилиш маросими 23 июль куни Бишкек вақти билан 17.00да бошланади. Ёпилиш маросими эса 8 август куни худди шу соатга белгиланган. Ҳар икки тадбир ҳам республика телеканаллари орқали эфирга узатилади.

Олимпиадада спортнинг 40 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Бу сафар мусобақалар дастурига спортнинг баскетбол 3х3, каратэ, сёрфинг, қояга чиқиш ва  скейтбординг каби 5 янги тури киритилган.

Мусобақаларда қарийб 340 медаллар комплекти ўйналади.

Барча спортчиларга омад тилаймиз!

Оқбура, Бишкек

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг