Фаластин-Исроил уруши: Ғазодаги касалхонага тушган ракетадан 800 киши ҳалок бўлди

Жаҳон ҳамжамияти бу хунрезликни қаттиқ қоралаб, Исроилдан уруш ҳаракатарини тўхтатишни талаб қилмоқда.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазодаги касалхонага Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида юзлаб инсон ҳалок бўлганини хабар қилди. Оммавий ахорот воситалари аввалига 500-600 киши ўлганини айтса, охирги маълумотларга кўра қурбонлар сони 800 кишини ташкил қилган.

Баптистларга тегишли «Ал Аҳли» касалхонасида беморлардан ташқари юзлаб уйини йўқотган фаластинликлар ҳам бошпана топиб тургани маълум бўлди.

Исроил берилган ракета зарбасида “Ислом жиҳоди” ташкилотини айблади ва буни исботлашга уриниб, турли разведка маълумотларини ва бошқа хабарларни тарқатмоқда. ҲАМАС (Ислом қаршилик кўрсатиш ҳаракати, ИҚҲ) бу хунрезлик учун жавобгарлик Исроил зиммасида эканини айтмоқда.

Иордания Ғазодаги касалхонага ҳужумдан сўнг 18 октябрда АҚШ президенти Жо Байден иштирокида ўтадиган тўрт томонлама саммитни бекор қилди. Аввалроқ Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам саммитга қатнашишдан бош тортган эди. The Times of Israel газетасининг ёзишича, Аббос бундай қарорни Ғазодаги касалхонага ракета тушганидан сўнг қабул қилган.

Бу хабар тезда дунё бўйлаб тарқалиб, БМТ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ўнлаб давлатлар Исроилдан уруш ҳаракатларига барҳам бериб, оддий фуқароларни ўлдиришни тўхтатишни талаб қилмоқдалар. Қатор давлатларнинг йирик шаҳарларида бу муносабат билан норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳам касалхонага берилган зарбани қаттиқ қоралаб, бу мудхиш жиноятни ҳар томонлама текширишга даъват қилдилар.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар