Жаҳолат тантанаси: Чехия пойтахти Прагада гейпарад бўлиб ўтди

Ўн минглаб одам қатнашган бу тадбирда расмийлардан икки вазир ҳам иштирок этган.

Чехия пойтахти Прагада гейларнинг 60 мингга яқин одам иштирок этган кенг кўламли паради бўлиб ўтди. Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, тадбирда Чехия ички ишлар вазири Вит Ракусан ва ташқи ишлар вазири Ян Липавски ҳам бор.

Германиянинг DPA нашри тарқатган хабарга кўра, парад иштирокчилари маҳсус либослар кийиб,  ЛГБТ (ноанъанавий жинсий муносабатлар вакиллари – лесбиянка, гей, бисексуал ва трансгендерлар) рамзлари билан шаҳар кўчалари бўйлаб юришди.

Намойиш шитирокчилари бир жинсли жуфтликларнинг рўйхатдан ўтган шерикликларини никоҳга тенглаштиришни ҳам талаб ва тарғиб қилишган. Маълумки, 2006 йилда Чехияда бир жинсли жуфтликлар фуқаролик шерикликлари расмий тан олина бошланган, яъни жуфтликлар сифатида бирга яшашлари меъёр сифатида тан олинган.

Прагада бу каби гей-парадлар 2011 йилдан бери очиқча ўтказиб келинади.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, бир вақтнинг ўзида бу юришга қарши чиқишлар ҳам бўлган. Улар “Чехия Содом эмас” деган (Содом – аҳолисининг бузуқликлари ҳаддидан ошиши оқибатида йўқ қилинган қадимий шаҳар номи. – ред) ёзувли плакатлар билан қарши намойишга чиқишган. Хабарларда уларнинг сони “ўнлаб” экани айтилади.

DPA агентлиги мамлакатда ўтказилган сўровларга таяниб, мамлакат аҳолисининг 60 фоизи бир жинсли никоҳларни қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллашини айтади. Жорий 2023-йилнинг июн ойида қонун биринчи ўқишда қабул қилинган. Агар қонун тўла қабул қилинса, бир жинсдаги одамлар никоҳдан ўтиши ва бу ҳолда улар аёл ва эркак никоҳидаги каби ҳуқуқларга эга бўлишлари кутилмоқда.

Бутун Ғарбда бўлганидек, оила институтидан воз кечиш ва бир жинсли оилаларнинг оммалашиши натижасида Чехияда ҳам аҳоли сони камая бошлаган. Мисол учун, 2014-2014 йилларда бу кўриниш яққол кўзга ташланган.

Расмий маълумотларга кўра, Чехиянинг аҳолиси 2021-йилнинг мартига кўра, 10,5 млн. кишидан ортиқ бўлган. Аҳоли сони асосан муҳожирларнинг келиши натижасидагина ўсади. Жумладан, 2017 йили мамлакатга муҳожирларнинг келиши 7 баробарга ўсган. Муҳожирлар бу ерга асосан Украина, Словакия, Руминия ва Россия каби давлатлардан келишади.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

 

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг