Тириклик ўлсин: Россияга ишлагани кетиб, қамалганлар урушда ҳалок бўлмоқда

Чет элда муаммо туғилганда қўнғироқ қилиш учун элчихоналар телефон рақамларини билиб олинг.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хорижда судланган мамлакат фуқароларининг, жумладан маҳбусларнинг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устида ишламоқда. Жами 1 минг 282 нафар қирғизистонлик ватанидан ташқарида озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлиб, улардан 1 минг 77 нафари Россия қамоқхоналарида дея хабар беради вазирликнинг махсус департаменти матбуот хизмати. Махбусларнинг 91 нафари аёллар, қолгани эркаклардан иборат.

Уларнинг кўпчилиги суд белгилаган жазони ўз ватанида ўташ истагини билдириб, Қирғизистон раҳбарияти ва консуллик хизматларига мурожаат қиладилар. Ўзга давлатлардаги Қирғизистон консуллари билан учрашув ўтказган Қирғизистон фуқароларининг умумий сони 450 нафардан ортиқни ташкил этди.

Вазирликнинг хабар беришича, ўтган 2022-йилда давомида консуллик ходимлари Татаристон, Бошқирдистон, Мордовия, Саха (Якутия), Красноярск ва Хабаровск ўлкаларида, ўндан ортиқ вилоят ва йирик шаҳарларидаги жазони ижро этиш тизими муассасаларида жазо ўтаётган Қирғизистон Республикаси фуқаролари билан учрашганлар.

Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясида судланган Қирғизистон Республикаси фуқароларини жазони ўташни давом эттириш учун ўз ватанига кўчириш бўйича қўшма ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида 2023-йил январ ойида ташкил этилган идоралараро ишчи гуруҳда фаол иштирок этмоқда.

Қирғизистон элчихонаси ва бош консулликлари Россиядаги ҳар бир маҳкумга шахсан ўзлари Қирғизистон Республикасига ўтказиш тартиби бўйича тушунтириш хатлари жўнатмоқда.

Бугунги кунда, Россия қамохоналаридаги маҳбусларни Украинага қарши урушга жалб этилаётгани маълум бўлгач, маҳбуслар ва уларнинг яқинлари жиддий ташвишга тушиб қолганлар. Бу хавотир аввал Тожикистон, сўнгра Қирғизистон фуқаросининг Украинада ҳалок бўлгани маълум бўлгандан сўнг янада ортган.

 

Парламент аъзоси Мейкинбек Абдалиев Украинадаги фронтда ҳалок бўлган Қирғизистон фуқаросининг ўлими тафсилотлари қандай бўлганини аниқлаш зарурлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қамоқда ётган Ўзган туманининг турғуни, 40 ёшли Янгибой Раҳимов 2022-йилнинг 9-декабрида Украинанинг Бахмут шаҳрида урушда вафот этгани маълум бўлди. Унинг жасади 23-январда туғилган ерида дафн қилинди. Бу ҳақда «МедиаХаб» канали 1-февралда видео лавҳа эълон қилди.

Марҳумнинг акаси Шертой Раҳимов «МедиаХаб»нинг журналистларига воқеа ҳақида айтиб берган. Унинг айтишича, Россиянинг Тива Республикасида жазо муддатини ўтаётган укаси Янгибой Раҳимов Россияда меҳнат қилгани икки йил аввал кетган. У такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаб юрган вақтида, 2022-йилнинг ёзида гиёҳванд модда билан қўлга олиниб, 5 ярим йилга кесилгани расман эълон қилинган.

Янгибойнинг ўлгани ҳақидаги маълумотномада «ҳарбий операция вақтидаги портлашдан» ҳалок бўлгани ёзилган. Шертой Раҳимов укасининг у ерга кимлар билан қандай бориб қолганини аниқ билмайди.

«Булар қамоқдан олти ой хизмат ўтагандан кейин озодликка чиқариш келишуви билан кетишган экан. Мен унга, “қўй, (қамоқда) ўтиравер” деганман. У ерда Жалолободдан, Қорақулжадан, бошқа ҳар ердан ўзимизнинг қирғизистонлик болалар бўлган. Биринчи ўшалар кетишган. Улар бориб, “ҳаммаси яхши, бу ерга келавер, қўрқма, Худо хоҳласа, олти ойдан кейин чиқиб кетамиз”, деб унга қўнғироқ қилишган», – дейди видеолавҳада марҳумнинг акаси.

Шертой Раҳимов укаси кейинчалик унга қурилишда ишлаб юрганини айтиб, қўнғироқ қилганини, кейинроқ эса умуман алоқага чиқмай қўйганини билдирди. Шунингдек у Янгибой Раҳимовнинг ўлими сабаб товон тўлаб берилиши мумкин эканини қўшимча қилди.

«У ердан менга дафн маросими учун 100 минг рубль пул беришди. “(Компенсация ҳақида) дафн қилингандан кейин гаплашамиз” дейишган… Энди борганда гаплашаман», – дейди у.

Раҳимовнинг айтишича, жорий йилда 40 ёшга тўлган укасининг ортида тўрт ва саккиз ёшдаги икки боласи қолган.

Қирғизистон бош прокурори Қурманқул Зулушевнинг маълумотига кўра, Россиянинг қамоқ жойларида Қирғизистоннинг 1077 фуқароси бор, улар 79 нафари турли ёпиқ жойларда “ўтиради”.  Зулушев ҳукумат қирғизистонликларни жазо муддатини бундан кейин Қирғизистонда ўташи учун мамлакатга олиб келиш масаласини муҳокама қилаётганини қўшимча қилган.

Ҳозирча Россияда жазо ўтаётган қанча қирғизистонлик “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатига жалб қилингани номаълум. Бунга қадар қирғизистонлик Аян Алишеров ҳақида ҳам маълум бўлган. У рус армияси 2022-йилнинг баҳор мавсумидан бери босиб олишга ҳаракат қилаётган Украинанинг Бахмут шаҳрида вафот этган.

30 ёшдаги Алишеровнинг қариндошлари ОАВга марҳум Россиянинг таркибига кирган Мордовия республикасидаги колонияда жазо ўтаётганини айтиб беришган. Укаси билан охирги марта гаплашганда Алишеров уларнинг колониясига “Вагнер” ХҲШсидан келишганини айтган. Сўзлашувда марҳум урушга бориш нияти ҳақида айтмаган, аммо ундан кейин яқинлари билан алоқага чиқмай қолган.

Украинадаги урушга ёллаш

Ўтган йилнинг июнь ойида «МедиаХаб»нинг журналистлари Марказий Осиё давлатларининг фуқароларини, жумладан қирғизистонликларни «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати орқали Украинадаги урушга ёлланаётгани ҳақида суриштирув эълон қилган. ЧВК «Вагнер» ёки «Вагнер гуруҳи» — норасмий қуролли тизим бўлиб, Россияда уни хусусий ҳарбий компания деб номлашади. «The Bell» нашри маълумотига кўра, уни Россия Қуролли кучлари Бош штабининг раҳбарияти зимдан назорат қилади. Шунингдек ОАВлар «Вагнер»га Россия президенти Владимир Путиннинг собиқ «ошпази» Евгений Пригожин эгалик қилишини ёзган.

Суриштирувчи журналистларнинг аниқлашича, Қирғизистон ижтимоий тармоқларида Россияга хусусий қўриқчилар хизматига ишга қабул қилиш тўғрисида эълонлар пайдо бўлган. Аммо, журналистлар эълонда кўрсатилган рақамларга алоқага чиққанда, «приоритетлар ўзгаргани сабабли» назорат хизматига ишчилар олинмаёганини айтиб, ўрнига бошқа иш тавсия этишаётганини аниқлашган. Бу иш — «Украинадаги махсус амалиёт доирасида ишлаш» экани маълум бўлган.

Журналистларнинг сўзларига кўра, эълонда кўрсатилган телефон рақами эгаси уларни Краснодар ҳудудининг Молькино қишлоғига келишини илтимос қилган. «Media Hub» журналистлари телефон номерларини аниқлаш хизмати орқали эълонларда қайд этилган телефон рақами “ЧВК “Вагнер”” номи билан сақланганини аниқлашган. Бунгача Россия ОАВлари ҳам мана шу Молькинода «Вагнер» ХҲШ базаси ва тарғиб қилиш пункти жойлашганини ёзган.

2022-йили 30-декабрда Donday нашри Россиянинг Ички ишлар вазирлиги Украинанинг аннексияланган Луганск вилоятидаги «Вагнер» машғулот лагеридан қочиб кетган олти нафвр ёлланма ҳарбийга қидирув эълон қилинганини ёзган.

Унда қочганлар машғулот марказига келгунга қадар Россияда қамоқда ётган қирғиз, беларус, рус ҳамда уч ўзбек фуқароси экани айтилган. Нашр судланганларнинг 21-22-декабрда қочишганини билдириб, уларнинг исм-фамилиясини маълум қилмаган. Шу билан бирга қочиб кетган олти кишининг қуролли ва хавфли эканини таъкидлаган.

Россиянинг «Русь, сидящая» (“Қамоқда ўтирган Россия”) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг бошчиси Ольга Романова Россияда қамоқда ўтирганларни Украинадаги урушга жалб қилиш янги даражага чиққанини айтган. У қамоқдагиларни урушга айнан Вагнер хусусий ҳарбий ширкати жалб қилаётганини билдирган.

Яқинда “Вагнер” ширкати эгаси Пригожин қамоқхоналардан маҳбусларни урушга жалб қилиш тўхтатилганини эълон қилди. Аммо бунга кўпчилик шубҳа билан қарайди. Муҳими, бугунгача бу ноқонуний ширкатга қанча одам алданган? Уларнинг қанчаси Қирғизистон ва бошқа давлатлар фуқаролари?

Бу саволларга ҳеч ким, ҳеч қачон жавоб бермаса керак.

Чет элда ёрдам керакми?

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги чет элда ёрдам зарур бўлган вақтда мурожаат қилиш учун фавқулодда телефон рақамларини эълон қилди. Қирғизистон дипломатик ваколатхоналарида ушбу телефонлар кечаю-кундуз ишлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Бу телефон рақамлари чет элларда юрганда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Қирғизистон фуқароларига тезкор ёрдам кўрсатиш учун жорий этилган. Биз бу расмий телефон рақамларини эълон қиламиз:

Анталиядаги Бош консуллик: +905465570471;

Швейцариядаги элчихона: +41782231566;

Австриядаги элчихона: +436677687295;

Бельгиядаги элчихона: +32495903331;

Германиядаги элчихона: +4917680835260;

Франкфурт-Майндаги консуллик агентлиги: +4917681391642;

Япониядаги элчихона: +817038755427;

Кореядаги элчихона: +821097800952;

Олмаотадаги Бош консуллик: +77055489787;

Украинадаги элчихона: 0991148307;

Покистондаги элчихона: +923303717771;

Ўзбекистондаги элчихона: +998908292967;

Чикагодаги Бош консуллик: +13129293442;

Буюк Британиядаги элчихона: +447407131245;

Қатардаги элчихона: +97450667001;

Эрондаги элчихона: +989352505226;

Тожикистондаги элчихона: +992887782223;

Екатеринбургдаги Бош консуллик: +79911993595;

Малайзиядаги элчихона: +601128367815;

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Иркутск шаҳридаги идораси: +79149243632;

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Владивосток шаҳридаги бўлими: +79647138517;

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Красноярск шаҳридаги бўлими: +79950960675;

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Сургут шаҳридаги бўлими: +79821591292;

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Санкт-Петербург шаҳридаги идораси: +79295123905;

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Южно-Сахалинск шаҳридаги идораси: +79160940011;

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Якутск шаҳридаги бўлими: +79164455275;

Афғонистондаги элчихона: +93778068454;

Хитойдаги элчихона: +861064681348;

Беларусдаги элчихона: +375257827687;

Россиядаги элчихона: +79251155047;

Италиядаги элчихона: +393664937577;

Новосибирскдаги Бош консуллик: +79538017818;

Венгриядаги элчихона: +36302377207;

Истанбулдаги Бош консуллик: +905351077212;

Саудия Арабистонидаги элчихона: +966583769945;

Франциядаги элчихона: +33615117699;

Озарбайжондаги элчихона: +994553124736;

Қозоғистондаги элчихона: +77761248833;

Гуанчжоудаги Бош консуллик: +8619866690360;

Туркиядаги элчихона: +905456896800;

Ҳиндистондаги элчихона: +919810304863;

АҚШ элчихонаси: 2022562924;

БААдаги элчихона: +97125584955;

Дубайдаги Бош консуллик: +971508172056;

Қирғизистон Республикасининг Урумчи шаҳридаги виза идораси: 13199856778;

Туркманистондаги элчихона: +99365694059.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

 

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг