Толибон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларга аскар йўлламоқчи

Толибларнинг бу ҳарбий қадамдан кўзланган мақсадлари нима экани ҳали тўлиғича аён эмас.

Ўтган йилнинг августида Афғонистон устидан тўла назорат ўрнаттган Толибон ҳаракати Қуролли кучларининг бош штаби раҳбари Қори Фасиҳуддин Фитратнинг “Интерфакс” агентлигига берган  баёнотига кўра, толиблар Афғонистоннинг Ўзбекистон билан Тожикистонга чегарадош бўлган вилоятларига замонавий қурол-аслаҳа ва техника билан таъминланган минглаб жангчисини йўллашга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон шимолидаги Балх вилояти Ўзбекистон билан, Қундуз, Тоҳар ва Бадахшон вилоятлари эса Тожикистон билан чегарадош.

Штаб бошлиғи НАТО ва АҚШ тизимининг энг замонавий техникаси билан қуролларган 10 минг кишилик армия Афғонистоннинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларида ҳар қанақа қуролли ҳаракатларга қарши чораларни кўришга тайёр туради.

Фитрат қандай қуролли ҳаракатларни назарда тутганини айтмаган. Афтидан у толиблар ҳукуматига қарши турган кучларни назарда тутган бўлса керак. Маълумки, толиблар ҳукумат тепасига келган дастлабки кунларданоқ, қўшни давлатларга ҳужум қилиш ниятлари йўқ эканини айтиб чиқишган.

Фитратнинг гапларига кўра, аталган аскарларни қўллаб-қувватлаш учун бу чегара ҳудудларига тез орада ҳарбий самолётларни ҳам юборишга қарор қилинган.

Биз аввал ёзганимиздек, Толибон ҳаракатидан қочган бир гуруҳ ҳарбийлар ва учувчилар ўз самолёт ва вертолётлари билан Ўзбекистон ҳамда Тожикистонга қочиб ўтишган. Толиблар икки давлатдан ўша ҳарбий техникани қайтариб беришни талаб қилган, лекин ҳозирча бу масала ҳал бўлмаган.

Аталган ҳарбий техника Афғонистоннинг толибларгача бўлган расмий ҳукуматига АҚШ томонидан тақдим қилинган бўлиб, энди уларнинг тақдирини Американинг ўзи ҳал қилиши керак экани айтилмоқда.

Оқбура, Бишкек.

Сурат интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг