Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги ўтказиш пунктлари уч кунга ёпилади

Бундай зарурат чегара постлари орқали ўтадиган йўлларни таъмирлаш ва тартибга солиш сабабли юзага келган.

Қирғизистон Давлат божхона хизмати тарқатган хабарга кўра шу йилнинг 1 декабридан 3 декабригача икки давлат чегарасидаги «Қизил-Қия-Автодорожний» (Қирғизистон томон) ва «Ўзбекистон-Автодорожний» (Ўзбекистон томон) назорат-ўтказиш пунктлари автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

«…Бу йўл ҳолатини янгилаш ва асфальт ётқизиш туфайли амалга оширилади», – дейилади Қирғизистон божхона хизмати берган хабарда.

Аталган чегара пости Қирғизистоннинг Қизилқия шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ва Қирғизистоннинг Боткен вилоятларини боғлаб туради.

Кўрсатилган даврда Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги товарлар ва транспорт воситаларининг олиб ўтилиши «Дўстуқ-Автодорожний» назорат-ўтказиш пункти орқали амалга оширилади.

Аталган чегара ўтказиш пунктлари 4 декабрдан одатдагидек ишлай бошлайди.

Бугун бошланган қор ва кейинги кунлардаги ҳаво ўзгаришлари бу муддатнинг ўзгаришига олиб келиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Оқбура, Бишкек.

Сурат интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг