Қирғизистондаги Ўзбекистон фуқаролари президент сайловида иштирок этадилар

Бунинг учун белгиланган кунларда Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарларида олти сайлов участкаси ишлайди.

Ўзбекистоннинг Қирғизистонда вақтинча яшаб турган фуқароларининг шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайловда иштирок этишини таъминлаш мақсадида мамлакат ҳудудида 6 сайлов участкаси ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги элчихонасидан маълум қилишди.

Пойтахт Бишкекда ва Жалолобод шаҳрида биттадан участка, Ўш шаҳрида тўрт сайлов участкаси  очилган. Улар қуйидаги манзилларда жойлашган бўлиб, овоз бериш турли кунларда ташкил этилади:

  1. Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги элчихонаси биносида 24 октябрь куни соат 08.00 дан 20.00 гача. Манзил: Бишкек шаҳри, Чингиз Айтматов проспекти, 127-уй.
  1. Қирғиз-Ўзбек Халқаро университетида, 18-октябрь куни, соат 08.00 дан 20.00 гача.
    Манзил: Ўш шаҳри, Гапар Aйтиев кўчаси, 27-уй.
    Мўлжал: Ўш шаҳрида жойлашган «Сулаймон тоғи» музейи рўпарасида.
  2. Ўш давлат университетининг Тиббиёт факультетида, 19-октябрда, соат 08.00 дан 20.00 гача.
    Манзил: Юго-Восток массиви, 123-уй.
  3. Ўш давлат гуманитар педагогика университетида, 20-октябрь куни эрталаб соат 08:00 дан 12:00 гача.
    Манзил: Юго-Восток массиви, Н.Исанов кўчаси, 73-A уй.
  4. Ўш давлат технология университетида, 20-октябрь куни соат 13:00 дан 20:00 гача
    Манзил: Юго-Восток массиви.
  5. Жалолобод вилоятида вақтинча истиқомат қилаётган Ў‌збекистон Республикаси фуқаролари Жалолобод давлат университетининг Тиббиёт факультетида 15-16 октябрь кунлари овоз беришлари мумкин.
    Манзил: Жалолобод шаҳри, Пушкин кўчаси, 148-A уй.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти лавозимига сайлов жорий йилнинг 24 октябрига белгиланган. Президентликка номзод сифатида беш киши рўйхатга олинган. Улар орасида амалдаги президент Шавкат Мирзиёев ҳам бор.

Оқбура, Бишкек

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг