Россия фуқаролигини олган меҳнат муҳожирлари: Жон ширинми, пулми?

Полиция меҳнат муҳожирларининг ҳужжатларини жума намозидан чиқаётганларда текшира бошлади.

Бугунги кунда Россияда ушбу давлат фуқаролигини олган меҳнат муҳожирларининг ҳужжатларини текшириш ва рус армияси сафларига жўнатиш учун ҳаракатлар кучаймоқда. Турли даражада уларни рус фуқароси сифатида Украинадаги урушга жўнатиш ҳақида талаблар янграмоқда.

Энди бу текширишлар турли шаҳарлардаги масжидларда, жума намозидан сўнг амалга оширилмоқда. Чамаси, полициячилар армия ёшидаги эркакларни уйма-уй юриб ёки ишлаган жойларида эмас, балки тўп-тўп бўлиб масжидларга келганда ушлаш осонлигини тушуниб қолдилар. Улар Россия фуқаролигини олгандан сўнг ҳарбий рўйхатга турмаган эркакларни қидиришмоқда. Орада ҳужжатлари етарли бўлмаганлар ҳам топилиб, полиция уларни ўзи билан олиб кетмоқда.

Яқинда Россия паспортини олган эркаклар топилса, уларга ўша ердаёқ армияга чақирув қоғози топшириляпти. Айрим ҳолатларда уларни биратўла ҳарбий чақирув пунктига олиб кетишмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда масжид олдида тўхтатилиб, ҳужжатлари текширилаётган меҳнат муҳожирларини кириш мумкин. Бир неча ойдирки, Россияда муҳожирларга қарши рейдлар давом этмоқда. Эндиликда полиция эндигина Россия фуқаролигини олганлар фуқароларни излаяпти.

Видеолардан бирида Краснодар шаҳрида 8 сентябрь куни жума намозидан сўнг маҳаллий масжидда ўтказилган рейдни кўриш мумкин. Тожикистонлик муҳожирлардан бирининг айтишича, ОМОН масжид эшикларини ёпиб олиб, намозхонларнинг ҳужжатларини текширган.

Шунга ўхшаш муаммоларга қарамай, ҳар йили Марказий осиё давлатларидан борган ўн минглаб меҳнат муҳожирлари Россия фуқаролигини олишда давом этишмоқда. Фуқароликни олишдан мақсад иш жойида ва кўчада кўпроқ ҳуқуққа эга бўлиш, масалан, меҳнат патенти учун пул тўламаслик ва полиция зўравонлигидан қутулиш. Рус паспортига кўпроқ Тожикистонликлар “меҳр қўйишган”.

Россия ИИВ маълумотларига кўра, жорий йилнинг олти ойида 87 мингга яқин тожикистонлик Россия фуқаролигини олган, бу ўтган йилга нисбатан 13 минг нафарга кўп. Ўрта ҳисобда ҳар куни деярли 500 нафар тожикистонлик рус фуқаролигини олади. Тожиклардан кейин бу масалада қирғизистонликлар фаоллар кўрсатишмоқда.

Ҳуқуқбон ва экспертлар билан бир қаторда, минтақа давлатларининг расмий органлари  ҳам Россия паспортини олган яқин орада Украинадаги фронтга жўнатилиши мумкинлигини айтиб, уларни огоҳлантирмоқдалар. Чунки бу ҳақда Давлат думасида ҳам, ҳукумат даражасида ҳам айтилмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари икки фуқароликка эга бўлган муҳожирларга миллий паспортлари билан Россияни тарк этишни маслаҳат беришмоқда. Чунки улар Россия қонунларига биноан урушга сафарбар қилинишлари мумкин. Лекин оз бўлсада, олаётган даромадини йўқотишдан қўрқаётган муҳожирларнинг кўпчилини Россияни тарк этишга шошилмаяптилар.

Икки ўт орасида қолган меҳнат муҳожирларига ўз мамлакатларида амалий ёрдам бериш имконияти ўта кўп эмас. Шу сабабли уйга кетай десалар, у ерда иш йўқ, урушга борай

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг