Ўзбекистон президентлигига сайлов: Асосий номзод тўртинчи бўлиб кўрсатилди

Сайловда ҳаракатдаги президентнинг рақибларини катта фарқ билан ютишига шубҳа йўқ.

Ҳаракатдаги президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 9 июлига белгиланган муддатидан олинги президент сайловида номзод сифатида кўрсатилди.

Мирзиёвни номзод сифатида кўрсатган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг

матбуот хизмати берган маълумотга кўра, номзод кўрсатиш бўйича партия съезди 30 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

Аввалроқ “Миллий тикланиш” партияси президент сайловида Шавкат Мирзиёевнинг номзодини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Анжуманда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев йиғилганларни ўзининг сайлов дастурининг асосий йўналишлари билан таништирган. Дастур ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш; одамларни ўз ҳаётларидан мамнун бўлиши учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш; сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш; халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш беш мақсадни олға суради.

Оқибат натижада янги Ўзбекистон ўзини дунёда хавфсиз ва тинчликсевар давлат сифатида намоён қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда яқинда ўтган референдум орқали конституцияга муҳим ўзгартиришлар киритилгач, муддатидан илгари президент сайлови ўтказиш зарурати пайдо бўлди. Сайловлар жорий йилнинг 9 июлига белгиланган.

Кўпчилик сайловчилар ва турли даражадаги таҳлилчилар бўлажак сайлов натижаси олдиндан маълум эканини, сайловда бошқа номзодлардан катта фарқ билан Шавкат Мирзиёевнинг ғалаба қозонишини башорат қилишмоқда.

Шу билан президентликка номзодлар сони тўрттага етди. Бунгача “Адолат” партияси Робахон Маҳмудовани, Халқ демократик партияси Улуғбек Иноятовни, Экологик партия эса Абдушукур Ҳамзаевни президентликка номзод қилиб кўрсатишган.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг