Қурбонлар йўқ: Чимкентда отишма бошлаган қуролли шахс қўлга олинди (видео)

Америкада эса ўтган йили 43мингдан ортиқ фуқаролар оммавий отишмаларда ҳалок бўлишган.

Қозоғистон жанубидаги Чимкент шаҳрида кеча, 20 февраль куни милтиқдан қўриқчилик хизмати ходимларини милтиқдан ўққа тутган ўзбекистонлик шахс қўлга олинган.

Маҳаллий “Tengrinews” нашрининг мамлакат ИИВ матбуот хизматига таяниб берган маълумотида қайд этилишича, шахси ҳозирча ошкор этилмаган бир эркак Чимкентнинг Ильяев ва Рисқулбеков кўчалари кесилишида жойлашган қурол дўконига кириб, сотувчи аёлдан “Сайга” русумли милтиқни кўрсатишни сўраган. Қуролни қўлга олгач, у аёлнинг бошига қўлбола ов милтиғини тираб, янги қуролни олиб чиқиб кетган.

Аёл зудлик билан хабар берган қўриқчилик хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келишганда, жиноятчи улар билан отишмага киришган. Отишма чоғида қўриқчилардан бири яралангани айтилмоқда. Бирмунча вақтдан сўнг “овчи” маҳаллий полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Қўлга олиш жараёнида олинган видеотасвир интернетда тарқалмоқда.

Полиция ходимлари мақсад ва ниятлари ҳозирча ноъмалум бўлган жиноятчининг Ўзбекистон фуқароси экани ва Чимкентда ижарага олган хонадонда яшаб турганини аниқлашган. Ҳодисага оид тафсилотлар ҳозирча шу.

Эслатиб ўтамиз, охирги пайтларда ғарбнинг етакчи давлатлари, айниқса, АҚШда жамоат жойларида, мактабларда болалар ва тинч аҳолига бесабаб ўқ узиш ҳоллари тез-тез бўлиб туради. Бу ҳодисаларнинг кўпчилиги қотилларнинг оғир тушкунлик ҳолатида бўлгани билан тушундирилади.

Ана шундай оммавий қотилликлардан бири яқинда, 17 январ куни АҚШ пойтахти Вашингтонда юз бериб, унда бир одам ҳалок бўлган ва икки киши яраланган. Бир кун аввал эса, Калифорния штатида юз берган отишмада 6 киши ўлиб, уларнинг бири ёш бола экани айтилган.

Gun Violence Archive ташкилоти тарқатган маълумотга кўра, фақат жорий йилнинг 17 куни ичида мамлакатнинг 17 штатида 30дан ортиқ ана шундай оммавий ўқ отиш содир этилган.

Мана шундай ҳодисалар ҳисобини олиб борувчи бу ташкилот тўплаган маълумотда айтилишича, 2022 йили АҚШда юз берган ана шундай отишмалар натижасида 43,6 минг киши (!) ҳалок бўлган. Қурбонларнинг 1,6 минг нафари ёш болалар бўлган. Шу даврда отишмалардан жароҳат олганлар 37,9 кишини ташкил қилиб, уларнинг 4,4 минги ёш болалар бўлгани айтилади. Чунки бундай фожиалар кўпинча мактабларда содир этилади.

Ана шундай мудҳиш ҳодисалар тобора кўпайиб бораётганига қарамай Америка ҳукумати фуқароларга қурол олиб юришни тақиқлаш ҳақида қонун қабул қилишга қатъияти етишмаяпти. Қурол олиб ҳуқуқи АҚШ Конституциясида қайд этилган. Унга кўра, 18 ёшга тўлган Америка фуқароси милтиқ ва 21 ёшга тўлганлар тўппонча сотиб олиш ҳуқуқига эга. Қурол сотиб олиш учун дўконда махсус анкетани тўлдириб, шахсига тегишли маълумотлар, манзили ҳамда теефон рақамларини қолдириш кифоя. Баъзи штатларда аввали қурол отиш бўйича курслардан ўтиб келиш талаб қилинади.

Оқбура, Бишкек.

Расм ва видео интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг