ҚАДРИЯТ 

ЎЗБЕК-ҚИРҒИЗ ДЎСТЛИГИ ВА АДАБИЙ ҲАМКОРЛИГИ

Азал-азалдан қадим Туркистонда яшаб келаётган дини, тили, дили бир оға-ини ўзбек ва қирғиз халкларининг ўзаро аҳиллиги, меҳр-оқибати адабиётларда ҳам кенг ёритилган.

Жумладан, Алишер Навоийнинг асарлари қирғиз шоир, ёзувчиларини ҳам илҳомлантирган, Уларнинг шаклланишига кенг таьсир кўрсатган. Ҳазрат Алишер Навоий тўпори қора халқ тили ҳисобланган туркий ўзбек тилини шеърият осмонига кўтариб кўйди. “Муҳокаматул луғатайн”ни ёзиб, ўзбек тили форс тилидан устун бўлса устунки, кам эмаслигини исбот қилди. Ўзбек ижодкорларининг асарлари, қирғиз тилига таржима қилинган бўлса, қирғиз адибларининг китоблари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ўзбек-қирғиз адабий ҳамкорлигида Ч. Айтматовнинг юксак ўрни бор. Дунё олимлари Алишер Навоийдан кейин туркийзабон ижодкорларга Ч.Айтматовдай даҳо кириб келди, деб эьтироф этадилар.

Ч. Айтматов асарларини ўзбек тилига таржима килишда Асил Рашидов, Суюн Қораев, Иброҳим Ғофуров, Зуҳриддин Исомиддинов, Аҳмаджон Мелибоев, Нурали Қобул каби ижодкор ва олимларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.

1996 йил декабр ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасида абадий дўстлик битими тузилди. Чинггиз Айтматов “Ўзбек халқининг тақдирини, ўз такдиримдан ажрата олмайман”, деб ардоқласа, барча ўзбек халқининг ҳурмат-эътибори туфайли 1997 йил Дўстлик, 1998 йил “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотлан.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил, 2 апрелдаги қарорига асосан Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабига Чинггиз Айтматов номи берилди. Таьлим маскани ҳудудида адиб бюсти ўрнатилди. Тошкент шаҳри марказий кўчаларидан бири эндиликда ёзувчи номи билан аталади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан хар йили 30-июль “Халқлар дўстлиги» куни мамлакатимизда кенг нишонланиши белгиланди. Шунингдек Алишер Навоий номидаги Халқаро мукофот энг биринчи 2022 йил Чинггиз Айтматовга берилди. Буларнинг бари мамлакатимизда Айтматовга ва унинг тимсолида қардош қирғиз халқига юксак эҳтиромнинг амалий исботидир.

Давлатлар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда Республика Қирғиз маданий маркази, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамиятининг “Наврўз”, “Янги йил”, “Ўзбекистон – умумий уйимиз” каби тадбирлардаги ташкилотчилик ишлари барчага ибратли.

Менинг миллатим қирғиз, аммо Ўзбекистонда туғилиб камол топганим учун ўзимни иккала халқ фарзандиман деб ҳисоблайман. Шу кунга қадар ўзбек ва қирғиз тилида баҳолиқудрат қалам тебратиб, “Зиё истаб”, “Ҳикматли дунё”, “Қалбга йўл”, “Гавҳар томчилар”, “Соғинч соҳиллари”, “Билим – иймон чироғи” каби маьрифий битиклар ва шеьрий китобларимни нашр эттирдим. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аьзолигига қабул қилиндим. Мухтасар сўз ўрнида дўстлик ва ҳамкорлик борасидаги фикрларимни ушбу шеьрий сатрлар билан якунлашни лозим топдим.

 

Шеърият кисматми мурғак Алишер

Қалбин ошно қилди эзгу ниятга

Улғайгач у ёзган достон, ғазал шеър,

Илму зиё сочди, башариятга.

 

Низомий, Хусравга жўровоз бўлиб,

Устоз Жомий сабоғи, олқишни олиб.

“Хамса”син яратди ҳазрат Алишер

Туркий тил довруғин, дунёга ёйиб.

 

Асл шогирд бўлиб, Навоий бобомга,

Сўз дурларин жамлаб қоғоз, қаламга.

Туркий тил қуёшдек улуғворлигин,

Чингиз такрор айтди бутун оламга.

 

Даҳолар ижодин, ёд этмай нечун,

У туфайли теран онг-шууримиз.

Буюклар мероси авлодлар учун

Бебаҳо хазина, чўнг ғуруримиз!

 

Бердибек Тошбеков,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,

«Ўзбекистон-Қирғизистон» дўстлик жамияти фаоли.

Жиззах вилояти. Зарбдор тумани

 

 

боғлиқ хабарлар