Олимпиада-2024: Қирғизистон спортчилари яна иккита бронза медалини қўлга киритишди

Олимпиада ўйинларининг охирги кунлари қирғизистонликларга янги ютуқлар келтириши кутиляпти.

Париждаги олимпиада ўйинларининг илғор спортчиларидан бири, олтин медалга даъвогарлик қилиб келган курашчи Ақжўл Махмудов бронза медалига сазовор бўлди. У 7 август куни колумбиялик курашчи Алексис Муньозга қарши майдонга тушиб, уни 9:0 йирик ҳисобида енгиб олди. Ақжўл чорак финалда қозоғистонлик рақибига ютқазиб қўйиб, финал учрашувларига чиқа олмаган эди.

Узур Жусупбеков, Ақжўл Махмудов

Яна бир қирғизистонлик курашчи Узур Жусупбеков ҳам бронза медали учун курашни муваффақиятли тамомлади. У АҚШ спортчиси Жосеф Патрик Рау билан куч синашиб, рақибини йирик ҳисобда (9:4) мағлубиятга учратди.

Бунгача қирғизистонлик полвонлардан Жўламан Шаршенбеков бронза, Мээрим Жуманазарова кумуш медални қўлга киритишган. Шундай қилиб, қирғизистонлик олимпиадачилар ҳисобида 3 бронза ва 1 кумуш медал бор. Боксчи Мунарбек Сейитбек уулу ҳам ўзига бронза медалини таъминлаб қўйган, лекин бўлажак жангларда у кумуш, ҳатто олтин медални ҳам қўлга киритиши мумкин.

Умуман олимпиаданинг охирги кунлари Қирғизистон спортчилари учун натижали бўлиши кутилмоқда. Чунки курашчи қизлардан Айсулуу Тинибекова ва Айпери Медет қизи, эркаклардан Айаал Лазарев ҳам медалларга даъвогар спортчилардан. Яна бир курашчи Амантур Исмаилов ҳам бронза учун кураш ҳуқуқини қўлга киритганини ҳисобга олсак, қирғизистонлик спорт мухлислари яна кўплаб қувончларга бурканишлари мумкин.

Қирғизистонлик спортчилар иштирокидаги мусобақалар жадвали қуйидагича:

Бекзат Алмаз уулу (эркин кураш, 57 килограммгача)

8 августа, 15.30 — 1/8 финал;

8 август, 16.50 — 1/4 финал;

8 август, 22.15 — ярим финал;

9 август, 23.55 — финал.

Айаал Лазарев (эркин кураш, 125 килограммгача)

9 август, 15.30 — 1/8 финал;

9 август, 16.50 — 1/4 финал;

9 август, 22.35 — ярим финал;

11 август, 00.30 — финал;

Эрназар Акматалиев (65 килограммгача)

10 август, 15.30 — 1/8 финала;

10 август, 16.50 — 1/4 финала;

10 август, 22.15 — полуфиналы;

11 август, 16.25 — финал.

Айсулуу Тинибекова (62 килограммгача)

9 август, 15.30 — 1/8 финал;

9 август, 16.50 — 1/4 финал;

9 август, 22.55 — ярим финал;

11 август, 01.15 — финал;

Айпери Медет қизи (76 килограммгача)

10 август, 15.30 — 1/8 финал;

10 август, 16.50 — 1/4 финал;

10 август, 22.55 — ярим финал;

11 август 17.45 — финал.

Сардана Трофимова (марафон)

11 август, 12.00.

Биз Қирғизистон ва Ўзбекистон спортчиларига олдинда турган мусобақаларда омад ва зафарлар тилаймиз!

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг