Қирғизистонда Ғазодаги тинч аҳолига ёрдам кўрсатиш учун ҳисоб рақами очилди

Ҳисоб рақамига Қирғизистон сўмидан ташқари АҚШ доллари, евро ва Россия рублини ўтказиш мумкин.

Қирғизистон Молия вазирлиги тарқатган хабарга кўра, бу ҳисоб рақами Фаластиндаги Ғазо секторининг тинч аҳолисига ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган. Ҳисоб рақами турли валюталарни, аниқроғи, Қирғизистон сўми, АҚШ доллари, евро ва Россия рублини қабул қилади.

Ғазодаги қирғинда жабр тортаётган тинч аҳолига ёрдам кўрсатишни истаганлар қуйидаги маълумотлардан фойдаланиб, бу хайрли ишга ўз улушларини қўшишлари мумкин.

Кутилмаган қулайсизликлар туғилмаслиги учун банк реквизитларини рус тилида қолдирамиз.

***

Банк получателя: ОАО «Айыл Банк».

ИНН 41002202310503

БИК 135039

ОКПО 31816860

Номер счета: № 1350158030000557 «МФ КР (счет для аккумулирования денежных средств в помощь населению сектора Газа)» (сом, доллар США, евро, российские рубли).

Код платежа: 14411100 — «Текущая помощь».

Назначение: Помощь населению сектора Газа от добровольных граждан и юридических лиц.

***

Эслатиб ўтамиз, қадимий Фаластин ерида 1948 йили ноқонуний равишда Исроил давлати тузилгандан бери бу минтақада тинчлик йўқолган. БМТ ташкилотининг Фаластин ҳудудида икки – араб ва яҳудийларнинг давлатларини тузиш ҳақидаги қарори тўла бажарилмай, бу ерда фақат яҳудийлар давлати – Исроил тузилган.

Ўтган 75 йил давомида Исроил уруш, қисувга олиш, камситиш ва бошқа усулларни қўллаб, маҳаллий аҳолини қувғин қилган ҳолда бугунги кунда Фаластин ерларини деярли тўла эгаллаб бўлган.

Фақат Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо ҳудуди мусулмонлар қўлида қолиб, улар ҳам ҳамиша Исроил ҳукумати ва сионист яҳудийларнинг тазйиқи остида яшаб келадилар.

Бугунги кунда Фаластинлик қочқинлар сони турли маълумотларга кўра, 5 миллион кишидан ошди. Улар асосан 1948-49 ва 1967 йиллардаги Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги урушлардан сўнг ўз уйларини тарк этган одамлар ва улардан туғилган бир неча авлод болалари.

Ўтган давр мобайнида дам Исроил ҳарбийлари, дам ХАМАС аскарлари бири-бирига ҳужум қилиб туришади. Жорий йилнинг 7 октябрида Ғазодаги ҲАМАС (Ислом қаршилик ҳаракати) жангчиларининг навбатдаги ҳужуми натижасида Исроилда 1200 киши ҳалок бўлган. Бу рақам аввал 1500, кейин 1400 деб айтилган. Ҳозирги кунда 1200 киши деган маълумот ҳам шубҳа остига олинмоқда.

ҲАМАС ҳужумига жавоб сифатида Исроил икки ойдан бери олиб бораётган қатлиом натижасида Ғазода ҳалок бўлган аҳоли сони 20 минг кишига яқинлашиб қолди. Уларнинг 70 фоизи ёш болалар ва аёллар.

БМТ ва халқаро ҳамжамиятнинг бу қирғинни тўхтатиш ҳақидаги талабларига қарамай, Исроил Ғазодаги турар-жойлар, касалхоналар ва ҳатто қочқинларнинг лагерларини ҳам учоқлардан бомбардимон қилиб, энг замонавий қуроллардан ва оғир ҳарбий техникадан ўққа тутмоқда.

БМТ ташкилоти яқинда урушни зудлик билан тўхтатиш ҳақида резолюция қабул қилиб, уни ташкилотга аъзо 193 давлатдан 153 нафари қўллаб овоз берган.

Исроил бу резолюцияни менсимаган ҳолда, ўзи бошлаган урушни ҲАМАС тўла йўқ қилингунча давом эттиришини маълум қилди. Халқаро экспертлар, жумладан АҚШ ҳарбийлари ва европалик мутахассислар ҳам бу мақсаднинг амалга ошиши мумкин эмаслигини айтмоқдалар.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди.

 

боғлиқ хабарлар